Фото: Россия ҳарбий парадида қитъалараро баллистик ракета / AFP
Россия 21 ноябрь куни илк бор Днепр бўйлаб қитъалараро баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари (УҚК) хабар берди.
Ҳужум Астрахан вилоятидаги полигондан амалга оширилгани айтилмоқда. Ушбу маълумотнинг мустақил тасдиғи мавжуд эмас. Қитъалараро баллистик ракета беш минг километр масофани босиб ўтиши мумкин, аммо уларнинг баъзилари тўққиз минг километрдан ортиқ масофага мўлжалланган.
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 21 ноябрь куни эрталаб Россия қўшинлари томонидан учирилган олтита Х-101 қанотли ракеталарини уриб туширган. Қитъалараро баллистик ракета зарбасининг оқибатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо ижтимоий тармоқларда ҳужум акс этган кадрлар тарқалган:
Бу Украина армияси 19 ноябрь куни АҚШнинг узоққа учувчи ATACMS ракеталари билан Россияга берган зарбаси учун жавоб бўлиши мумкин. Ўшанда Брянск вилоятидаги қурол-яроғ омбори ҳужумга учраганди.
17 ноябрь куни The New York Times газетаси ва Reuters агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден Украинага АҚШ томонидан етказиб берилган узоқ масофали ATACMS ракеталаридан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар берди.
19 ноябрь куни АҚШ давлат департаменти вакили Брайан Николс Вашингтон Украинага ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берганини расман тасдиқлади.
Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Байденнинг бу қарорини бекор қиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?