Фото: Reuters
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олишга ордер берди.
Қарор 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майга қадар содир этилган “инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар” юзасидан қабул қилинган.
Халқаро жиноят суди хабарига кўра, судда Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галант Ғазо секторидаги тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан “қасддан маҳрум қилгани” борасида асослар мавжуд.
Суднинг қайд этишича, исроиллик амалдорлар инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилган ва ўз ихтиёридаги барча воситалардан фойдаланиб, тинч аҳолига ёрдам кўрсатмаган.
Халқаро жиноят судининг бу қарорига жавобан Биньямин Нетаньяхунинг идораси судни Исроилни изоляция қилишда ва мамлакатга қарши “террорчилик ҳужумларига ёрдам беришда” айблаб чиқди.
Жорий йилнинг май ойида Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Халқаро судга мурожаат қилганди.
Фото: Reuters
Қайд этилишича, ЖАР Исроилни фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларида айблаган.
ЖАР суддан Исроилнинг Рафаҳга ҳужумини тўхтатиш ва БМТ расмийлари, гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар, журналистлар ва терговчиларнинг Ғазога тўсиқсиз киришига рухсат беришни талаб қилган.
“Ҳозиргача омон қолганлар яқин орада ўлимга дуч келмоқда ва улар омон қолишини таъминлаш учун суднинг буйруғи керак”, дейилади ЖАР аризасида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент: Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди