Фото: натионалфлагс.шоп
Европа иттифоқи ва НАТО АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп январь ойида президентликка киришиши билан унга қарши туриш учун ҳамкорликни кучайтиради. Бу ҳақда Франциянинг Le Monde газетаси исми ошкор этилмаган дипломатга таяниб хабар берди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рюттенинг НАТО бош котиби лавозимига, шунингдек, Эстония собиқ бош вазири Кая Калласнинг эса Европа иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари лавозимига тайинланиши альянс ва иттифоқнинг келгусидаги ҳамкорлиги учун “яхши аломат” бўлди.
Нашрнинг таъкидлашича, Европа иттифоқи ва НАТО “энди ортга қарашни истамаяпти ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун бирдамлик ҳамда ҳамкорлик қиёфасини яратишга интилмоқда”.
“ЕИ ва НАТО бир қатор масалаларга, жумладан, ҳарбий ҳаракатчанлик, йўл қопламалари, техникалар ҳаракатланиши учун кўприклар ва туннелларни мустаҳкамлаш, шунингдек, кибертаҳдидлар ва диверсияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратиш ниятида”, деб ёзади нашр.
Le Monde’га кўра, узоқ вақт давомида Европа иттифоқи ва НАТО “бир-бирини пайқамагандек кўринишган”. Қайд этилишича, НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан яхши муносабатда бўлган бўлса-да, “Европа иттифоқининг ҳарбий соҳадаги даъволаридан доимо ғазабланган”.
“Брюссел АҚШга камроқ қарам бўлиш учун ўз олдига саноатини ривожлантириш вазифасини қўйди”, дея қайд этади нашр.
Трампнинг инаугурацияси 2025 йилнинг 20 январида бўлиб ўтиши кутилмоқда. У 5 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтган навбатдаги президентлик сайловида ғалаба қозонди. Республикачи Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррисни мағлуб этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”