Фото: Xinhua
Хитойнинг Хунан провинциясида йирик олтин кони топилди. Бу ҳақда провинциянинг Геология бошқармасига таяниб Xinhua агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, геологлар Пинцзян уездидаги Вангу конидан 2 минг метр чуқурликдан 300 тоннага етадиган олтин захирасини аниқлаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 3 минг метрдан ортиқ чуқурликда эса олтин захираси минг тоннадан ошади. Ушбу ҳудуддаги қимматбаҳо металл қиймати 600 миллиард юанни (83 миллиард долларга яқин) ташкил этмоқда.
Рудаларни қидириш бўйича эксперт Чэн Жулиннинг сўзларига кўра, бурғиланган кўплаб тоғ намуналаридан олтин излари топилган. 2 минг метр чуқурликдан қазилган бир тонна руда максимум 138 грамм олтин сақлаган.
Вангу конида 3D-геологик моделлаштириш каби рудаларни аниқлашнинг янги технологияларидан фойдаланилган.
Хитой дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлардан бири ҳисобланади. Олтин бўйича жаҳон кенгаши маълумотларига кўра, 2023 йилда бутун дунёда ишлаб чиқарилган олтинларнинг салкам 10 фоизи Хитой ҳисобига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида ўнинчи ўринни эгаллаган. 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилган. Энг кўп олтин ишлаб чиқарган мамлакат Хитой бўлган — 378,2 тонна. Иккинчи ўринда — Россия (321,8 тонна), учинчи ўринда — Австралия (293,8 тонна). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
“Рома” шов-шувли трансферга қўл урмоқда: Шомуродов ўрнига “Реал” юлдузи келади
“Диабет — ҳаёт тарзи” мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди
Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари