Фото: x.com/ahmed binsulayem
Дубайдаги Emirates Minting Factory компанияси оғирлиги 300 килограммдан ошадиган дунёдаги энг катта олтин ёмбини тайёрлади. Бу ҳақда амирлик ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу орқали компания Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
«Emirates Minting Factory оғирлиги 300 килограммдан ортиқ бўлган энг катта олтин ёмбини ишлаб чиқариб, Дубай учун янги жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу ютуқ муносабати билан Дубайдаги қимматбаҳо металлар бўйича конференциянинг ёпилиш маросимида Гиннесснинг рекордлар китоби сертификати топширилди», — дейилади хабарда.
Emirates Minting Factory Дубайдаги (БАА) Ал-Қуз саноат зонасида жойлашган заводга эгалик қилади. Корхона қимматбаҳо металларни тозалаш билан шуғулланади ва ҳар куни 1000 килограммдан 1200 килограммгача олтин ва кумушни қайта ишлаш ҳамда эритиш қувватига эга.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида ўнинчи ўринни эгаллаган. 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилган. Энг кўп олтин ишлаб чиқарган мамлакат Хитой бўлган — 378,2 тонна. Иккинчи ўринда — Россия (321,8 тонна), учинчи ўринда — Австралия (293,8 тонна). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»