Фото: Global Look Press / “Ҳизбуллоҳ” ҳарбийлари
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати 21 ноябрь куни Исроил армиясига қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказганини ва Исроилнинг Ашдод ҳамда Ҳайфадаги ҳарбий базаларга ракеталар билан ҳужум қилганини маълум қилди.
“Исломий қаршилик жангчилари 24 соат ичида еттинчи марта Хиём қишлоғи ҳудудида исроиллик ҳарбий хизматчилар гуруҳларига тўпдан артиллерия билан зарба бермоқда”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Тел Ҳарфа чегара посёлкасида Исроилнинг бир неча эвакуация гуруҳлари зирҳли техника билан бирга ҳужумга учраган. Исроил томони тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва олти нафари яраланганини тан олган.
Исроил ҳарбий хизматчиларининг яна бир неча гуруҳи Митула аҳоли пункти ҳудудида ҳужумга учраган.
“Исломий қаршилик жангчилари илк марта Ашдод шаҳридан шарқда Ливан билан чегарадан 150 километр узоқликда жойлашган Исроилнинг Ҳатзор авиабазасига бир қатор ракеталарни учирди”, дейилади “Ҳизбуллоҳ”нинг бошқа баёнотида.
Акко шаҳридаги Шарага ҳарбий базаси, ишғол қилинган Голан тепаликларида эрта огоҳлантириш маркази ва Ливан билан чегарадан 35 километр узоқликда жойлашган Исроил ҳарбий-денгиз кучлари базаси Ҳайфа ҳам ракеталар ва дрон ҳужумларига учраган.
Исроил авиацияси, ўз навбатида, Байрутнинг жанубий чеккасида ва Ливан шарқидаги Бекаа водийсидаги бир қанча аҳоли пунктларига тўртта қатор зарбалар берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади
Президент: Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак