07:51 / 22.11.2024
21

Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”

Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Фото: Reuters
Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Исроил бош вазирини ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) қарори сиёсий қарор эканига қўшилмади. У мазкур қарорни эътиборга олишга чақирди ва Европа иттифоқига аъзо барча давлатлар уни бажаришга мажбур эканини таъкидлади.

Бу сиёсий қарор эмас. Бу суднинг, олий Адлия органининг, халқаро суднинг қароридир. Суд қарори ҳурмат қилиниши ва ижро этилиши керак”, деди Жозеп Боррел матбуот анжуманида.

Ушбу қарор мажбурийдир. Европа иттифоқининг барча аъзолари уни бажаришлари шарт”, дея қўшимча қилди Боррел.

Халқаро жиноят суднинг қарори 2023 йил 8-октябрдан 2024 йил 20 майгача содир этилган “инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари” туфайли қабул қилинган.

Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва истеъфога чиққан мудофаа вазири Йоав Галант турли ғайриинсоний ҳаракатларни содир этганини таъкидламоқда.

Хусусан, судда Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галант Ғазо секторидаги тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан “қасддан маҳрум қилгани” борасида асослар мавжуд.

Суднинг қайд этишича, исроиллик амалдорлар инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилган ва ўз ихтиёридаги барча воситалардан фойдаланиб, тинч аҳолига ёрдам кўрсатмаган.

Рим статутини ратификация қилган давлатлар Халқаро жиноят суд буйруғини бажаришлари шарт.

Исроил суд қарорини антисемитизм ва нохолис деб ҳисоблади.

Жорий йилнинг май ойида Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Халқаро судга мурожаат қилганди.

Қайд этилишича, ЖАР Исроилни фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларида айблаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”