Фото: Google Images
Хитой Қимматли қоғозларни тартибга солиш қўмитасининг Фан ва технология назорати департаментининг директори Яо Цян лавозимидан четлатилди ва Хитой Коммунистик партияси (ККП) сафидан чиқариб юборилди. Бунга унинг криптовалютада пора олгани сабаб бўлган.
Бу ҳақда ККП интизомни текшириш бўйича марказий комиссияси маълум қилди. Бу Хитойда кузатилган биринчи шундай ҳолат.
“Яо Цян асл миссиясидан юз ўгирган, ҳавойи шон-шуҳратга интилган, ўзини молиявий технологиялар соҳасида мутахассис деб ҳисоблаган ва шахсий манфаатлар учун маълум хизмат кўрсатувчи провайдерларни қўллаб-қувватлаган”, дейилади кузатув сайтида эълон қилинган баёнотда.
Текширув натижаларига кўра, у ўз назорати ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилгани, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, дастурий-техник воситаларни харид қилишда ташкилотларга тегишли бўлмаган фойда олишга ёрдам бергани, шунингдек, виртуал валюталарда пора олгани аниқланди.
Унинг иши қўшимча текшириш ва жиноий жавобгарликка тортиш учун прокуратурага ўтказилди.
Фото: Tengrinews
Сўнгги ойларда Биткоин дунё молия бозорларида шов-шув кўтарди. Унинг нархи деярли 100,000 долларга яқинлашиб, уни яна бир бор диққат марказига олиб чиқди.
Биткоин бозор капиталлашуви бўйича энг қиммат активлар рейтингида кумушдан ўзиб кетди.
Айни пайтда криптовалютанинг бозор капитали 1,76 трлн доллардан ошади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди