Фото: Getty Images
Россия Шарқий Европадаги давлатлардан бирига ҳужум қилган тақдирда Буюк Британия қуролли кучлари уларни ҳимоя қилиш учун ҳатто “бугун кечқурун” ҳам жанговар ҳаракатларни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Британия мудофаа штаби бошлиғининг ўринбосари, генерал-лейтенант Роб Магован маълум қилди.
"Агар Британия армиясидан бугун кечқурун жанг қилиш сўралса, у шак-шубҳасиз жангга киришарди. Менимча, бу залдаги ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керакки, агар руслар бугун кечқурун Шарқий Европага бостириб кирсалар, биз улар билан жангда тўқнаш келамиз", деди Роб Магован Жамоатлар палатасининг мудофаа қўмитасида.
Шу тариқа у парламент аъзоларининг Россия томонидан жиддий кескинлик юзага келган тақдирда Буюк Британия НАТОнинг шарқий қанотига ташлаши мумкин бўлган бригадалар сони ҳақидаги саволига жавоб берди.
Магован 2022 йил май ойида Британия мудофаа штаби бошлиғининг ўринбосари бўлди. Унинг ваколатига мудофаанинг барча йўналишларини стратегик ривожлантириш киради. У стратегик қуроллантириш дастурларини амалга ошириш учун ҳам масъулдир.
Фото: Роб Магован / United24
Магован 2024 йил март ойида Буюк Британия захиралар ва ўқ-дориларнинг етишмаслиги туфайли Россияга қарши можарода икки ойдан ортиқ вақт давомида якка ўзи туриб бера олмаслигини айтганди. Мудофаа вазири Грант Шаппс эса бундай эҳтимолий тўқнашувда Буюк Британия НАТОнинг бошқа аъзолари билан ҳамкорликда иштирок этишини таъкидлаган.
Расмий маълумотларга кўра, Британия армиясида 72 510 нафар профессионал ҳарбий хизмат қилмоқда. Бу Наполеон урушлари давридан бери рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир, деб ёзмоқда The Telegraph. Business Insider’нинг ёзишича, Британия армияси ҳозирда Руминия ва Бангладеш қуролли кучларидан камроқ, Канада ва Арманистонникидан эса кўпроқ.
Россия президенти Владимир Путин 2023 йил декабрь ойида Россиянинг НАТО давлатлари билан уруш қилиш учун “ҳеч қандай сабаби йўқлигини, на геосиёсий, на иқтисодий, на сиёсий ва на ҳарбий манфаатлари борлигини” таъкидлаганди. НАТО раҳбарияти ҳам Россия билан можаро изламаётганини қайд этиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”