Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди

Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев — мамлакат бош вазири, Президент администрацияси раҳбари, барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ҳокимларга Украина атрофдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан асосий ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Берик Уали хабар берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон парламенти палаталари раисларига кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилган, ишлар шахсан Тўқаевнинг назоратида.

«Давлатимиз учун барқарорлик, осойишталик, қонун ва тартибни сақлаш асосий стратегик мақсаддир. Қозоғистон бир неча бор икки славян халқи ўртасидаги адоватни тўхтатиш масаласини музокаралар йўли билан ҳал этиш кераклигини таъкидлаган», — дейилади баёнотда.

17 ноябр куни АҚШ Украинага АТАCМС ракеталари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди, Украина 19 ноябр куни илк бор Россия ҳудудига, Брянск областига АТАCМС зарбасини йўллади. 20 ноябр куни эса украиналик ҳарбийлар Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Курск областига ҳужум қилди.

21 ноябр куни Россия Украинага янги типдаги ўрта масофали «Орешник» баллистик ракетаси билан зарба берди. Владимир Путин буни АҚШ ва Британия қуроллари билан Россияга қилинган сўнгги ҳужумларига жавобан амалга оширилганини маълум қилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар