«Трампдан қочаётган» (унинг сиёсатидан норози бўлиб мамлакатни тарк этаётган) америкаликларга Италиянинг Сардиния оролида 1 еврога уй сотиб олиш таклиф қилинмоқда.
Бу ерга кўчиб келишга 30 минг киши қизиқиш билдирди, деб ёзди The Guardian Сардиниянинг Оллолаи шаҳри мэри Франческо Коломбога асосланиб. Ҳокимнинг ташаббуси билан сайт очилиб, америкаликларга «Сардниядаги жаннатда европача таътил»ни режалаштириш таклиф этилмоқда.
Таъкидланишича, ташаббусдан мақсад «АҚШнинг сиёсий ишларига аралашиш эмас», балки 1 150 киши яшовчи Оллолаига сармоя киритиш ва иш ўринлари яратишдир.
Нашр ёзишича, лойиҳа бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам очиқ, бироқ америкаликлардан тушадиган мурожаатлар биринчи навбатда кўриб чиқилади. Дастур доирасида уч хилдаги уй-жой таклиф қилинади: муайян тоифадаги фуқаролар учун бепул уйлар, 1 еврога — таъмирталаб кўчмас мулк ҳамда яшаш учун тайёр, нархи 100 минг еврогача бўлган уйлар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди