Фото: AP
Яман шимолида ҳукмронлик қилувчи “Ансор Аллоҳ” ҳусий ҳаракати ҳарбийлари Исроил жанубида жойлашган Неватим авиабазасига ҳужум уюштирди. Тегишли баёнотни ҳаракат ҳарбий вакили Яҳё Сария ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Яман армиясининг ракета кучлари Исроил билан алоқадор Негев минтақасидаги Неватим авиабазасига ҳужум қилди. Ҳарбий операция “Фаластин-2” гипертовушли баллистик ракетаси ёрдамида амалга оширилди ва ўз мақсадларига муваффақиятли эришди”, дейилади хабарда.
Ғазодаги жанглар кескинлашганидан буён ҳусийлар Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозида Исроил ҳудуди ва унга алоқадор кемаларни ўққа тута бошлади. Гуруҳнинг ҳаракатларига жавобан Қўшма Штатлар халқаро коалиция тузилганини эълон қилди ва Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилишга қаратилган Prosperity Guardian операциясини бошлади.
Reuters нашри аввалроқ Россия ҳусийлар билан кемага қарши П-800 қанотли ракеталарини етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берган эди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, музокаралар Эроннинг собиқ президенти Иброҳим Раисий даврида бошланган. Икки минтақавий расмийнинг айтишича, Россия ва ҳусий вакиллари Теҳронда бу йил камида икки марта учрашган, келгуси ҳафталарда яна учрашувлар бўлиши кутилмоқда. Бироқ Reuters манбаларига кўра, Россия ҳозирча ракеталарни ҳусийларга топшириш бўйича қарор қабул қилгани йўқ.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 300 км гача учиш масофасига эга бўлган Россиянинг П-800 Оникс ракеталари ҳусийларга Қизил денгиздаги тижорат кемаларини аниқроқ уриш имконини беради ҳамда АҚШ ва Европа ҳарбий кемаларига таҳдидни оширади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди