21
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Фото: kremlin.ru
Россия 21 ноябр куни Украинага учирган ўрта масофага мўлжалланган «Орешник» экспериментал баллистик ракетасини серияли ишлаб чиқариш бўйича аллақачон қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Владимир Путин Кремлда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва ҳарбий саноат комплекси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Стратегик ракета кучлари қўмондони Сергей Каракаев «Орешник» ракетасини қуролланишга олиш таклифини берган. «Шундай қиламиз», — дея жавоб қайтарган РФ президенти. Каракаевнинг сўзларига кўра, янги ракета бутун Европа ҳудудидаги нишонларни ишғол этиши мумкин, уни оммавий қўллашни эса ядровий қуролдан фойдаланишга таққосласа бўлади.
«Янги тизим синовини давом эттирамиз. Серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак. Ушбу тизимни серияли ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилинган деб ҳисоблаймиз. Умуман олганда, у деярли ташкиллаштириб бўлинган. Мазкур қуролнинг ўзига хос кучини инобатга олган ҳолда у айнан Стратегик мақсадли ракета қўшинлари қуролланишига етказиб берилади», — дейди Путин.
Президент янги «Орешник» ракета тизимини Россия «ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетининг ишончли кафолати» деб атади. «Яхши биламизки, бундай қурол ҳозирча дунёда ҳеч кимда йўқ. Қўшимча қиламан, бу каби ракетага қарши ва уни тутиб қолувчи воситалар бугунги кунда дунёда йўқ, мавжуд эмас», — дея таъкидлади Путин. У «Орешник» ракеталар тизимини яратганлар давлат мукофотларига тақдим этилишини ваъда қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, Россияда «Орешник» тизимидан ташқари яна бир нечта шу каби тизимларни яратиш устида иш олиб борилмоқда. «Синовлар натижаси бўйича, ушбу қуроллар ҳам серияли ишлаб чиқаришга юборилади», — дейди Путин.
Россия президенти Владимир Путин 21 ноябр куни Украинанинг Ғарбда ишлаб чиқарилган узоқ масофага мўлжалланган ракеталар билан Россия ҳудудига берилган зарбаларига жавобан Россия нима қилгани ҳақида кутилмаганда батафсил маълумот берди. Хусусан, у Днипродаги «Южмаш» корхонасига «Орешник» экспериментал баллистик тизими орқали уюштирилган ҳужум ҳақида гапирди. РФ президентининг маълум қилишича, Россия ушбу синовни Украина Қуролли кучлари (УҚК) 19 ва 21 ноябр кунлари Брянск ҳамда Курск областларидаги нишонларга ATACMS ҳамда Storm Shadow ракеталари ёрдамида уюштирилган ҳужумга жавоб тариқасида амалга оширган.
Путин, Орешник, Баллистик ракета, Қуролланиш, Брянск, Курск Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди