11
КХДР ўз аскарларини урушга юбориш эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
Фото: Reuters
КХДР Украинага билан урушга ўз аскарларини юборгани эвазига Россия Шимолий Кореяга зенит ракеталари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини берди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шин Вон Сик SBS телеканали эфирида маълум қилди.
«Шимолий Корея ўзининг кучсиз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш учун керакли қурилмалар ва зенит ракеталарини қўлга киритди», — дейди Шин Вон Сик.
Унинг қўшимча қилишича, Пхенян тез орада ўзининг сунъий йўлдош дастурларини қўллаб-қувватлаш учун Москвадан ҳарбий технологияларни ҳам олади.
BBC’нинг ёзишича, жорий йилнинг март ойидан бери Россия Шимолий Кореяга 1 миллион баррелдан ортиқ нефт етказиб берган. Британиялик етакчи экспертларга кўра, Москва бу орқали Россияга юборилган КХДР ҳарбийлари учун «ҳақ тўламоқда».
Нефт ва нефт маҳсулотлари Пхенян учун ўз қўшинлари ҳамда қуролланишини мамлакат бўйлаб жойлаштириши, шунингдек, бошқарувдаги элитанинг автомобилларини ёнилғи билан таъминлаши учун керак. Санкциялар туфайли Шимолий Корея йилига 500 минг баррелдан ортиқ нефт сотиб ололмайди, аммо мамлакатнинг нефтга бўлган талаби қарийб 9 миллион баррелни ташкил этади. Шу боис КХДР нефт ва нефт маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан сотиб олади.
Аввалроқ Корея халқ армиясининг юқори мартабали генерали Украина томонидан Курск областига берилган зарба оқибатида яралангани тўғрисида хабар берилганди. Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра Россияга юбориладиган шимолий кореялик аскарлар сони охир-оқибат 100 минг кишига етиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди