08:26 / 23.11.2024
21

Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди

Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди
Фото: Getty Images
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бўлса, интернетни бутунлай ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди.

Беларусда 2020 йилги президентлик сайловлари натижаси эълон қилинганидан кейин оммавий норозилик намойишлари чоғида кузатилган кенг кўламли интернет ўчирилиши давлат раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилган эди”, деди Лукашенко.
У агар бундай ҳолат яна такрорланса, “интернет бутунлай ўчирилиши”ни айтди.

Очиғини айтсам, бу деярли ҳар доим менинг рухсатим билан бўлган. Агар биз мамлакатни ушлаб турмаганимизда эди... “ўзгаришлар, ўзгаришлар”, “биз уни хоҳлаймиз, буни хоҳлаймиз”. Мен буларнинг ҳаммаси қаердан келганини тушундим: интернет орқали, Польшадан келди”, дейди Лукашенко.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Беларусь етакчиси еттинчи муддатга номзодини қўйишини маълум қилди. Сайловлар 2025 йилнинг 26 январида ўтказилиши белгиланди.

Аввалроқ “Наша Нива” нашри манбалари Лукашенконинг навбатдаги президентлик муддатига қайта сайланишидан олдин хавфсизлик кучларига сайлов олдидан норозилик билдириши мумкин бўлган ҳар бир кишини “филтрдан ўтказиш” вазифаси юклатилгани ҳақида хабар берганди. Ушбу манбаларга мувофиқ, ҳудудларда “профилактик тинтув ўтказилиши керак бўлган ва ҳибсга олинганлар” рўйхати тузилган.

Хавфсизлик кучларининг вазифаси норозилик варақалари, овозларни шаффоф санаш талаблари ёки Лукашенко номзодига қарши оммавий чиқишларсиз — сайловларни заррача тўқнашувларсиз ўтказишдир”, дейди нашр манбалари.

Беларусда 2020 йилги президентлик сайлови натижаларига кўра, Лукашенко 80,1 фоиз, мухолифат номзоди Светлана Тихановская эса 10 фоиз овоз олган. Ўша йилнинг 9 август — сайлов куни ҳамда кейинги уч кун ичида Беларусда тармоқ билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Мамлакатда Лукашенконинг истеъфосини талаб қилган оммавий намойишлар бир неча ой давом этган.

Беларусь инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, президентлик кампанияси бошлангандан 2020 йил охиригача жами 35 минг нафар намойишчи ҳибсга олинган. Светлана Тихановскаяга нисбатан бир неча жиноий иш очилган, у сайловдан кўп ўтмай Беларусни тарк этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди