
Фото: TAURUS ракетаси
Европарламент раиси Роберта Метсола Россиянинг Украинага ҳужумлари кучайиб бораётгани фонида Германиянинг TAURUS қанотли ракеталарини Украинага тез етказиб беришга чақирди.
Funke гуруҳи нашрларига берган интервьюсида Метсола ЕИ давлатлари АҚШ каби узоқ масофали ракеталарни Россиядаги нишонларга қарши қўллашга рухсат бериш тарафдори ёки йўқлиги ҳамда Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериши кераклиги ҳақидаги саволларга ижобий жавоб берди.
“Ҳа, бу Европарламентнинг позицияси, келинг, бу Бундестагга сайловлардан кейин тегишли ўзгаришларга олиб келадими, кўрамиз”, деди Мецола.
Унинг таъкидлашича, бундай курс ўзгариши, эҳтимол, олдинроқ содир бўлади, чунки “Берлин коалициясида TAURUSни етказиб бериш бўйича турли позициялар мавжуд”.
Мецола украиналик аскарларга зудлик билан ёрдам кераклигини таъкидлаган.
“Украниа президенти Владимир Зеленский мамлакат Ғарбнинг қайсидир давлатида сайловлар ўтказилаётгани учун ҳарбий ёрдамни чексиз кута олмаслигини, Украинада эса ҳар куни урушда одамлар ҳалок бўлаётганини тўғри таъкидлади”, дейди Метсола.
У “Россия урушни авж олдираётгани, ракета ҳужумларини кучайтираётгани, бу эса кўплаб тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келаётгани”дан хавотир билдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар