00:30 / 24.11.2024
6

Зеленский: Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади

Зеленский: Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади
Фото: Украина президенти офиси
Россия президенти Владимир Путин ўз ҳарбийларига АҚШ президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси куни, 20 январгача Украина мудофаа кучларини Курск областидан сиқиб чиқаришни буюрди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда маълум қилди, деб ёзди «Суспилне».

«Путин учун энг муҳими, бизни Курск областидан қувиб чиқариш ва буларнинг барчаси, янги ракеталар билан намойишкорона ҳужумлар — булар бежиз эмас. У шундай вазифани қўйди. Ишончим комил, у бизни келаси йилнинг 20 январига қадар қувиб чиқармоқчи. Унга ўзини вазиятни назорат қилаётгандек кўрсатиш жуда муҳим, аслида назорат қилмаяпти», деди Зеленский.

Украина президентининг ишонч билдиришича, Украина Қуролли кучларининг Курск операцияси Путин Россия ҳудудларини ҳимоя қила олмаслигини кўрсатган. Чунки Россия армиясининг барча кучлари Украинанинг босиб олинган ҳудудларига ташланган.

«Бизда шундай маълумот бор - Путин «махсус ҳарбий операция»нинг тақдири Курск операциясига боғлиқлигини қўмондонлик орқали аскарларига етказган», деди Зеленский.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади