Фото: Yan Dobronosov / REUTERS
Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск областида август ойидаги ҳужум вақтида эгаллаб олинган ҳудудларнинг 40 фоиздан ортиғини Россиянинг қарши ҳужумлари тўлқини сабаб қўлдан чиқарган. Бу ҳақда Украина Бош штабидаги манбага таяниб, Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Манбага кўра, украин қўшинлари Курскка кирганидан буён Россия 59 минг ҳарбийсини ушбу фронтга йўналтирган.
Манба, шунингдек, Курск областига шимолий кореялик 11 минг аскар етиб келгани, лекин уларнинг катта қисми ҳали тайёргарликдан ўтаётганини қайд этган.
Reuters суҳбатдошига кўра, август ойида Украина қуролли кучлари Курск областида 1300 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаб олган, ҳозир эса тахминан 800 квадрат километрлик ҳудудни назоратида ушлаб турибди.
Агентлик ушбу иддаоларни мустақил текшириш имкониятига эга эмаслигини таъкидлаган. Россия Мудофаа вазирлиги сўровга жавоб бермаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади