© Sputnik / Виталий Тимкив
Украина ўз ерларини “майдан” инқилобидан олдин сотишни бошлаган эди. Хусусан, 2013 йилда Хитойнинг Шинжон ишлаб чиқариш ва қурилиш корпуси Бельгия ҳудудига тенг бўлган ер майдонини 99 йилга ижарага олган эди.
2014 йилда эса Украина АҚШнинг "Shell" ва "Chevron" нефть компанияларига Донбасс ҳудудида сланец гази қазиб олиш мақсадида 50 йилга ижарага беради. Шу сабабли ҳам ДХР ва ЛХР ҳудудида 2014 йилда бошланган уруш — Ғарбнинг қазилма бойликлар учун уруши эди.
Бугун Украинага берилган кўп миллиардли кредитлар ҳам беғараз эмас. Уларни ажратиш учун ХВЖ Зеленский олдига шарт қўйди – Украина ўз ерларини хорижликларга сотишга рухсат берувчи қонун қабул қилиши керак. 2021 йилда Украинада ер сотишга мораторий бекор қилинди.
© Sputnik
АҚШ Украинанинг 40% унумдор ерларини сотиб олди
2023 йил 8 майда Киев Американинг "BlackRock FMA" корпорацияси билан шартнома имзолади. Шу дамдан бошлаб Украина ўз суверенитетини йўқотди, АҚШ унинг энг муҳим активлари устидан назоратни қўлга олди. Келишувни аввал коррупцияда айбланган Украина Миллий банкининг собиқ раҳбари Гонтарева, "Сорос" фондига хизмат қилувчи Пинчук, собиқ молия вазири Яреськолар ўтказди. Зеленскийнинг ўзи бу келишувдан сўнг бойлигини икки баробарга оширди ($1,5 миллиард).
Келишувдан сўнг Американинг учта гигант корпорациялари "Cargill", "Dupont" ва "Monsanto" Украинадаги экин майдонларининг 40 фоизини сотиб олди. Одатдагидек – деярли текинга.
Ана шундай ерларнинг яна 28 фоизи расман Украина олигархлари ва қишлоқ хўжалиги холдинглари номида бўлсада, аслида улар Американинг "NCH Capital", Франциянинг "AgroGеneration", Германиянинг "ADM Germany", KWS, "Bayer" ва BASF, Саудия арабистонининг PIF ва SALIC компанияларига тегишлидир, Окленд университети маълумотларига кўра.
Бугунги кунда Украина жами ҳудудининг деярли 30 фоизи унга тегишли эмас. Хорижликлар 170 минг квадрат километрни сотиб олдилар. Булар асосан АҚШда жойлашган ёки Америка тузилмалари томонидан молиялаштириладиган инвесторлар, деб хабар беради "Australian National Review".
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бугунги кунда Украинанинг "Метинвест" тоғ-металлургия компанияси, "Нафтогаз", "Укрэнерго", "Укроборонпром" ва бошқа муҳим корхоналарнинг қимматли қоғозлари АҚШнинг "BlackRock FMA" корпорацияси активлари рўйхатига киритилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди