Фото: AFP
Россия армияси адлов йўли билан юзлаб яманликларни Украинага қарши урушда иштирок этишга ёллади, деб хабар беради Financial Times.
Нашр маълумотларига кўра, уларга Россияда юқори маошли иш ва мамлакат фуқаролиги ваъда қилинган. Яманликлар РФга келганида, улар Мудофаа вазирлиги билан шартномалар имзолашга мажбурланган ва урушга юборилган.
FT’нинг ҳисоблашича, яманлик аскарларни ёллаш жорий йилнинг июлида бошланган. Журналистлар 3 июл санаси қўйилган шартномалардан бири билан танишиб чиққан бўлиб, ҳужжат Нижний Новгороддаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларни саралаш маркази раҳбари томонидан имзоланган.
Урушга жалб этилган Набил исмли шахснинг айтишича, сентябр ойида 200 нафар яманлик Москвага келиб, фронтга юборилган. Унинг сўзларига кўра, гуруҳдагиларнинг айримлари тажрибали ҳарбий ҳисобланади, аммо кўпчилиги ҳеч қандай тайёргарликдан ўтмаган. Набилнинг таъкидлашича, уни Россияга «хавфсизлик» ва «муҳандислик иши» соҳасидаги сердаромад иш борлиги баҳонасида оғдириб олишган. У Россияда пул ишлаб, ўқишини тамомламоқчи бўлган.
FT суҳбатдошларидан яна бири — Абдулланинг сўзларига кўра, унга дрон ишлаб чиқариш корхонасида иш борлигини айтишиб, бир марталик 10 минг доллар ва ҳар ой 2 минг доллардан маош ваъда қилишган. 18 сентябрда Москвага келганида бошқа яманликлар билан Россия пойтахтидан беш соат узоқликдаги қандайдир объектга олиб кетишган. Улар шартнома имзолашдан бош тортганида, ўша ерда бўлган эркаклардан бири уларнинг боши узра пистолетдан ўқ узган.
Абдулланинг айтишича, шундан кейин уларни Украина билан чегарага олиб кетишган, оддий ҳарбий тайёргарлик ташкил этилиб, Ростов яқинидаги ҳарбий базага юборишган. Абдулла ўзи билан бирга келганларнинг аксарияти Украинада ҳалок бўлганини таъкидлади.
Аввалроқ алдов йўли орқали Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурланиб, Украинадаги урушга юборилган 45 нафар Ҳиндистон фуқароси РФ армиясидан бўшатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Июл ойида Владимир Путин Россия Украинадаги урушга жалб этилган барча ҳиндистонликларни армиядан бўшатиб юборишга ваъда берганди. Бу Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москвага ташрифи давомида ўртага қўйган талабидан кейин содир бўлди. «Сизнинг ўз ғояларингиз бор, жуда энергияга бой инсонсиз. Ҳиндистон ва ҳинд халқи манфаатлари учун натижага эришишни биласиз», — деган эди Путин Моди билан норасмий учрашувда.
Ҳиндистон ҳукумати 2024 йил бошидаёқ Украинадаги урушга жалб этилган ҳиндлар бўйича Москвага мурожаат қилганди. Хусусан, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги РФ Мудофаа вазирлигидан ҳиндларнинг шартномалари тугамасидан армияни тарк этишларига рухсат беришини сўраган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди