Фото: Фердинанд Маркос ва рафиқаси Лиза Аранета / Getty Images
Филиппин вице-президенти Сара Дутерте 67 ёшли давлат раҳбари Фердинанд Маркос ва унинг оиласини ўлдириш учун қотил ёллаганини айтди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Дутертега кўра, ёлланма қотил уни ўлдиришган тақдирда ишга киришади. Давлат раҳбарининг ўзидан ташқари, вице-президент унинг рафиқасига ҳам “буюртма” берган. Махсус хизматлар шу сабабли президентнинг хавфсизлик чораларини кучайтирган.
Дутерте — Филиппин собиқ раҳбари Родриго Дутертенинг фарзанди — илгари кичик Маркоснинг иттифоқчиси эди, бироқ вақт ўтиши билан “мамлакатдаги энг таъсирли икки сиёсий оила ўртасидаги фарқ кенгайди”.
"Бу мамлакат ҳалокатга юз тутмоқда, чунки бизни президентлик қилишни билмайдиган ва ёлғон сўзлайдиган одам бошқармоқда", дея таъкидлади Сара Дутерте.
Фото: Сара Дутерте / Getty Images
У бундай вазиятда ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун ва “тинчитилиши” эҳтимолини ҳисобга олиб, махсус режа ишлаб чиққанини айтди.
"Мен бир одам билан гаплашдим ва агар мени ўлдиришса, ББМ (Маркос), (биринчи хоним) Лиза Аранета ва (спикер) Мартин Ромуалдесни ўлдиришини айтдим. Ҳазил эмас. Мен уларни ўлдирмагунча тўхтамасликни тайинладим. У рози бўлди", деди Дутерте.
Филиппин вице-президенти ушбу баёнотни Вакиллар палатаси раиси Дутертенинг офисида маблағлардан нотўғри фойдаланиш бўйича саволларга жавоб беришдан бош тортгани ва ҳибсга олингандан сўнг берган.
Президент матбуот хизмати Дутертенинг “аниқ ва бир маъноли” баёнотини қабул қилганини ва уни Филиппин махсус хизматларига етказганини айтган. Президентнинг қўриқлаш хизмати “ошкора тарзда айтилган” таҳдидни миллий хавфсизлик масаласи деб ҳисобламоқда.
Associated Press нашрининг ёзишича, кейинчалик Дутерте ўз баёноти ҳақиқий таҳдид эмас, балки шахсий хавфсизлиги бўйича ташвишини ифодалаш учун уриниш бўлганини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди