Фото: The Times of Israel
Бирлашган Араб Амирликларида бедарак йўқолган исроиллик раввин Зви Коганнинг жасади топилганди. Исроил расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Яҳудий расмийларига кўра, Эрон томонидан ёлланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган. Шундан сўнг улар Туркияга қочиб кетган. Ҳозирда юқори лавозимли давлат ва дин арбоблари воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қотилларни қўлга олиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишга ваъда берган. “Улардан бирортаси ҳам омон қолмайди”, деган у.
Исроил президенти Исхак Герцог воқеани “даҳшат ва ғазаб билан” қабул қилганини билдириб, Х платформасида қуйидагиларни ёзган:
"Бу жирканч антисемитизм ҳужуми яҳудий халқининг душманлари қанчалик шафқатсиз эканини яна бир бор эслатмоқда", деган у.
Герцог, шунингдек, БАА расмийларига тезкор чоралари учун миннатдорлик билдириб, қотилларни жавобгарликка тортиш учун барча чоралар кўрилишига ишонишини айтган.
Исроиллик раввиннинг ўлими: нималар маълум?
Бирлашган Араб Амирликларида 21 ноябрь куни исроиллик раввин Зви Коган бедарак йўқолди. 24 ноябрь куни махсус хизмат ва хавфсизлик органлари унинг жасадини топди. Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг “Хобод” диний ҳаракатида фаолият юритган ва унинг Абу Дабидаги вакили бўлган. Исроил ҳукумати раввинни Эрон разведкаси кузатгани ҳақидаги маълумотларга эгалигини даъво қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди