Хитой халқаро туризм ва иш сафарларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида Япония ва дунёнинг яна саккизта мамлакати фуқароларига визасиз режимни жорий этади, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.
Қайд этилишича, 2024 йил 30 ноябрдан 2025 йил 31 декабргача Болгария, Руминия, Хорватия, Черногория, Шимолий Македония, Малта, Эстония, Латвия ва Япония фуқароларининг мамлакатга визасиз киришига рухсат берилади. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лин Цзяннинг маълум қилишича, ушбу давлатлар фуқароларининг мамлакатда визасиз қолиш муддати икки баробарга — 30 кунгача оширилади.
Бу Хитойнинг бир томонлама визасиз сиёсати доирасини 29 та давлатдан 38 тагача кенгайтиради.
Аввалроқ Хитой 2025 йил 31 декабрга қадар амалда бўладиган дастур доирасида Словакия, Норвегия, Финландия, Дания, Исландия, Андрорра, Монако, Лихтенштейн ва Жанубий Корея фуқароларининг мамлакатга визасиз киришга рухсат берганди.
Таъкидланишича, бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатга келадиган туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. 2019 йилда, коронавирус пандемиясига қадар Хитойга 49,1 миллионга яқин турист ташриф буюрган. 2024 йилнинг дастлабки етти ойида эса туристлар сони 17,25 миллион нафарни ташкил этган. Биринчи ярим йилликда визасиз ташриф дастурига киритилган давлатлардан 8,5 миллион турист келган. Бу Хитойга келаётган жами туристлар оқимининг 58 фоизи демак, шунингдек, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190 фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади