38 ёшли хонанда Муниса Ризаева 24 ноябрь куни илк марта она бўлди. У Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида ўғил фарзандни дунёга келтирган. Бу ҳақда хонанданинг яқинлари ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишди.
Фото: Instagram
Муниса бир неча кун аввал Instagramъдаги саҳифаси орқали мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, фарзандини кесарча кесиш йўли билан дунёга келтиришни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтганди. Шунингдек, хонанда бир муддат аввал фарзандига Муҳаммад ёки Даниэль исмини қўймоқчи эканлигини ҳам маълум қилган. Муниса Аргентина тиббиётининг ривожланганлиги бўйича дунёда 33-ўринда туришини айтиб, айнан шунинг учун фарзандини айнан Буэнос-Айресда дунёга келтириши ҳақида ҳам гапириб ўтган.
Маълумот учун, Муниса Ризаева 2023 йилнинг 7 сентябрида беларуслик Арсений исмли йигитга турмушга чиққан эди. Хонанда фарзанд кутаётгани ҳақидаги янгиликни мухлисларига 2024 йилнинг май ойида маълум қилганди.
Муниса Ўзбекистонга 2025 йилнинг мартида қайтишни режалаштирмоқда. У Instagram саҳифаси орқали мунтазам равишда алоқага чиқиб, ҳомиладорлик даври қандай ўтаётгани ҳақидаги саволларга жавоб бериб келаётган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар