Фото: Павел Лисицын /РИА Новости
Буюк Британияда бир нечта номаълум дронларнинг учта ҳарбий база устидан учиб ўтгани қайд этилди, деб хабар берди The Guardian газетаси 23 ноябр, шанба куни кечқурун АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакилларига таяниб.
Ҳисоботга кўра, дронлар 20—22 ноябр кунлари Саффолк графлигидаги Лейкенхит ва Милденхолл ҲҲК базалари, шунингдек, Норфолкдаги Фелтуэлл базаси узра пайқалган. АҚШ ҲҲК расмийларининг айтишича, дронларни душманга тегишли деб ҳисоблаш мумкинми ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Дронлар муҳим инфратузилмага таъсир қилмади
АҚШ ҲҲКнинг Европадаги вакили сўзларига кўра, УУА ўлчамлари ва конфигурацияси жиҳатидан фарқ қилади ва уларнинг мавжудлиги база аҳолисига ёки муҳим инфратузилмага таъсир қилмаган. Ҳарбийлар ҳаво ҳудудини кузатишда давом этмоқда ва хавфсизликни таъминлаш учун Буюк Британия расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Британия Мудофаа вазирлиги ҳар қандай таҳдид жиддий қабул қилиниб, мудофаа иншоотларида зарур хавфсизлик чоралари кўрилаётганини қўшимча қилди.
Август ойида Россия Германиянинг Гайленкирхен шаҳридаги НАТО ҳаво базасида дронлар ёрдамида диверсия уюштиришни режалаштираётгани маълум бўлган эди. У ерда узоқ масофали радарлар ва сенсорлар билан жиҳозланган 14 та Boeing E-3A Airborne Warning & Control System (AWACS) самолёти мавжуд. Улар узоқ масофаларда ҳаво ва сувусти нишонларини аниқлашга қодир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?