15:58 / 25.11.2024
21

Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди

Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Фото: RFE
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси мамлакат аҳолиси бўйича янгиланган маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан буён аҳоли сони 91,7 минг кишига ёки 1,3 фоизга ошган. Октябрь ойидаги кўрсаткич бўйича аҳоли 7 миллион 254 минг кишини ташкил этмоқда.

Январь сентябрь ойларида ФҲДЁО органлари томонидан 107,9 минг нафар чақалоқ ва 24,2 минг нафар вафот этган шахслар рўйхатга олинган. Аҳолининг табиий ўсиши 83,7 минг кишини ташкил этган.

Унинг энг юқори даражаси Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларида қайд этилди. Энг паст кўрсаткич — Бишкек ва Иссиқкўл вилоятида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аҳолиси 2024 йил 1 май ҳолатига кўра, 20 миллион 118 минг 478 кишини ташкил этганди. Ўзбекистонда эса 1 июль ҳолатига доимий аҳоли сони 37 134,2 минг кишини ташкил қилган. Мамлакатда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошаётгани таъкидланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди