17:13 / 25.11.2024
20

Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари

Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари
Қироллик оиласига мансуб инсонларнинг банк ҳисобида катта миқдордаги пуллар, йирик заводлар, ҳашаматли уйлари бўлади, деб ўйлашади, аммо бу нотўғри фикр. Биз бадавлат деб ҳисоблаган қироллик авлодларининг молиявий аҳволи тасаввур қилганимиздан ҳам ёмонроқ ҳолатда бўлиши мумкин. Улар орасида одатий ҳаёт тарзини танлаганлар ҳам кам эмас.

Леди Амалия Виндзор

Фото: Тhe Voice
У қироллик оиласининг энг гўзал вакилларидан бири ҳисобланади. Амалия шаҳзода Чарльзнинг жияни бўлиб, у тахт учун навбатда 37-ўринда туради. Болалигидан Амалия Виндзор модел бўлишни орзу қилган. Ҳозирда у болаликдаги орзусига эришган бўлиб, Dolce & Gabbana бренди кўргазмаларида бир неча бор чиқиш қилган ва мода журналлари муқоваларида ҳам чиққан.

Ҳозирда Амалия мода уйларининг иш тартиби қандай тузилганини ўрганиш учун дунё бўйлаб саёҳатга чиқмоқда.

Лорд Фредерик Виндзор

Фото: Тhe Voice
Дўстлари уни оддийгина Фредди деб чақиради. У Кент шаҳзодаси Майклнинг ягона ўғли бўлиб, тахтга эгалик қилиш учун 47-ўринда. Миш-мишларга кўра, у 2002 йилда Кенсингтон саройида қиролича онаси вафоти муносабати билан сўнгги эҳтиром кўрсатилаётган пайтда бошқа бинода зиёфат уюштирган.

Сўнг у уйланди, мода, мусиқий журналистика ҳамда банк соҳасида ишлади. Аммо ўша воқеани деб унинг яқинлари Фредерикни ҳануз кечира олмайди.

Леди Габриела Виндзор

Фото: Тhe Voice
Фредерикнинг опаси турли газета ва журналлар учун бир нечта мақолалар ёзган. У журналист Этиш Тасир билан ишқий муносабатлари ва у билан боғлиқ можаролар билан ҳам танилган, аммо бунга қироллик оиласи ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Леди Роуз Гилман

Фото: Тhe Voice
Қиролича Виндзор амакисининг қизи Роуз Гилман тахт учун навбатда 32-ўринда туради. У тадбиркор билан турмуш қурган, “Кичик Британия” сериалида рол ўйнаган ҳамда “Гарри Поттер ва Феникс ордени”, “Маргарет Тетчер” фильмларида сотув бўлимида ишлаган.

Зара Тиндолл

Фото: Тhe Voice
Малика Аннанинг ягона қизи, тахтга эгалик учун 17-ўринда. От спорти ўйинчиси сифатида танилган Зара Тиндолл 2012 йилги Лондон Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган.

Питер Филлипс

Фото: Тhe Voice
Малика Аннанинг ўғли, Зара Тиндоллнинг укаси бўлиб, тахт учун 14-ўринда туради. У “Формула 1”, “Ягуар”, ва Royal Bank of Scotland кабиларнинг директорлар кенгаши аъзосидир. 2016 йилда Филлипс қироличаниг ҳукуматда рекорд даражада узоқ муддат қолиши шарафига ўтказилган кенг кўламли байрам ташкилотчиларидан бири эди.

Малика Беатрис

Фото: Тhe Voice
Шаҳзода Эндрюнинг тўнғич қизи, тахтга 8-ўринда навбатда туради. У ўзини турли соҳаларда синаб кўрган: Беатрис дўконда сотувчиликдан тортиб журналистика йўналишида ҳам ишлаган. Бугунги кунда у турли тадбирларда мижозларга ҳамроҳлик қилиш бўйича бизнес маслаҳатчидир. У Давосда бўлиб ўтган иқтисодий форумда Аfiniti компанияси асосчисига ҳамроҳлик қилган.

Малика Евгения

Фото: Тhe Voice
У Hauser & Wirth замонавий санъат галереясининг директори сифатида танилган. Малика Евгения болалигидан расм чизишга қизиққанлиги учун мазкур соҳани танлаган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари