
Фото: Emirates News Agency
БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик роҳиб Цви Коганнинг ўлдирилишида гумонланаётган шахслар қўлга олинганини эълон қилди.
Таъкидланишича, улар – Маҳмуджон Абдураҳим ўғли Кенжабоев, Азизбек Комилович Исмоилов, Олимбой Тоҳирович Давлатёров, барчаси Ўзбекистон фуқароси. БАА ИИВ келтирган фотосуратларда улар кўзи боғланган, қўл-оёғи кишанланган ҳолда тасвирланган.
Қайд қилинишича, иш прокуратурага оширилган, аммо уларга қандай айблов қўйилаётганига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, қотиллик мотивлари қандай бўлгани ҳам номаълум.
28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади 24 ноябр куни топилди. 21 ноябр куни у бедарак йўқолгани, уни охирги марта Дубайда кўришгани ҳақида хабар берилган эди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Коган БАА резиденти, шунингдек, Молдова фуқароси бўлган. У бир неча йил БААда яшаб, Ню-Йоркдаги православ яҳудийларнинг «Чабад» ҳаракати билан бирга яҳудий жамоат ишлари билан шуғулланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар