Фото: AP
Ғарбдаги йирик компаниялар раҳбарлари уруш шароитига тайёр туриши ҳамда тегишли тартибда ўзларининг ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тармоқларини йўлга қўйиши керак. Бу ҳақда НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси Роб Бауэр маълум қилди.
«Агар биз ҳар қандай шароитда ҳаёт учун муҳим барча хизматлар ва товарларнинг етказиб берилишини таъминлай олсак, бу бизнинг тўхтатиб турувчи кучимизнинг асосий қисми бўлади», — дейди Бауэр.
Унинг сўзларига кўра, душманни тўхтатиб туриш дейилганда фақат ҳарбий имкониятлар назарда тутилмайди, балки уруш шароитидаги барча мавжуд воситалардан фойдаланиш ҳам унинг ичига киради.
«Биз буни зимдан амалга оширилаётган актлар сони ошиб бораётгани мисолида кўряпмиз, Европа эса буни энергия етказиб берилишига боғлиқ вазиятда ҳис қилиб кўрди. Биз «Газпром» билан битим имзоладик деб ўйлаган эдик, аммо аслида жаноб Путин билан битим тузган эканмиз. Худди шу нарса Хитой инфратузилмалари ва товарларига ҳам боғлиқ. Биз аслида Си Жинпин билан битим имзолаяпмиз», — дейди у.
Бауэр ғарб давлатларининг Хитойдан етказиб бериладиган маҳсулотларга боғланиб қолганини таъкидлади — камёб тупроқ материалларининг 60 фоизи ушбу давлатда ишлаб чиқарилади ва 90 фоизи қайта ишланади. Адмиралнинг сўзларига кўра, седатив воситалар, антибиотиклар, яллиғланишга қарши дорилар ва қон босимини даволашга мўлжалланган дори воситалари ҳам айнан Хитойдан олиб келинади.
«Коммунистик партия бу кучдан фойдаланмайди деб ўйласак, жуда гўл бўламиз. Европа ва Америкадаги бизнес раҳбарлари ўзлари қабул қилаётган тижорий ечимлар мамлакат хавфсизлиги учун стратегик оқибатларни юзага келтириши мумкинлигини тушунишлари лозим. Бизнес уруш сценарийсига тайёр туриши ва ўз ишлаб чиқариши ҳамда тақсимлаш занжирини шунга мослаши керак», — дейди Бауэр.
Ўтган сешанба куни Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетаси Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш учун компания вакилларига тушунтириш ишларини олиб боришни бошлаганини ёзганди.
Нашр маълумотларига кўра, ҳукумат ҳарбий босқин ҳолати учун «Немис тезкор режаси» номли махфий ҳужжатни тайёрлаб қўйганини маълум қилди. Унда, хусусан, ҳарбий мақсадлар вақтида алоҳида ҳимоялаш керак бўлган барча иншоот ва инфратузилма объектлари келтирилган. Шунингдек, ҳужжатдан мудофаа ҳолати учун батафсил ҳаракатлар режаси ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари, Европа шарқида НАТО ва Россиянинг тўғридан-тўғри тўқнашув ҳолати учун махсус режа ҳам ишлаб чиқилган. Бундай ҳолатда Германия аскарлар, ҳарбий техникалар, озиқ-овқат ва тиббиёт воситаларини фронтга юборадиган транспорт хабига айланиши керак. Ҳужжат қарийб минг варақдан иборат.
Аввалроқ Путин Россия Шимолий Атлантика алянси билан урушмоқчи эмаслигини, чунки АҚШнинг мудофаа харажатлари РФникидан бир неча баробарга кўп эканини маълум қилганди. Шунингдек, у Москва Европага ҳужум қилишга тайёрланаётгани айтилган баёнотларга ишонмасликка чақирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди