Фото: Planet Labs PBC/Handout via REUTERS
Шимолий Корея қурол, жумладан, Россия Украинага қарши урушда фойдаланаётган қисқа масофага учадиган ракеталарни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи заводини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда сунъий йўлдошлардан олинган суратлар таҳлилига таяниб, Reuters хабар берди. Гап аҳоли сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турадиган Хамхун шаҳридаги «Рёнсон» машинасозлик мажмуасида жойлашган завод ҳақида кетмоқда.
Жеймс Мартин номидаги Оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликни тадқиқ қилиш марказининг илмий ходими Сэм Лернинг сўзларига кўра, айнан шу завод Россия қўшинлари Украинани ўққа тутишда фойдаланаётган Hwasong-11 қаттиқ ёқилғили баллистик ракеталари ишлаб чиқариладиган ягона жой ҳисобланади.
Фото: Planet Labs PBC/Handout via REUTERS
Planet Labs компанияси томонидан октябр бошида олинган сунъий йўлдош суратлари таҳлили янги йиғиш биноси ва завод ходимлари учун турар жой мажмуаси қурилаётганидан далолат бермоқда. Шунингдек, корхонанинг ерости майдонларига кириш ҳам тозаланаётгани кўринган. Янги бино ўлчами ракеталарни йиғишда фойдаланиладиган олдинги бинонинг тахминан 60-70 фоизини ташкил этади.
Июл ойида Владимир Путин КХДРга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Украина маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга КНсфдсфс моделли 194 баллистик ракетани тақдим этган бўлиб, уларнинг 60 га яқини Украина ҳудуди томон учирилган.
Ракета бўлакларини ўрганган экспертлар унинг айрим қисмлари 2023 йилда ишлаб чиқарилганини аниқлаган. Киевдаги Ҳарбий-тадқиқот лабораторисияс бошлиғи Андрей Кулчинскийга кўра, мазкур ракеталарнинг асосий электроники қисми хорижда ишлаб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди