10:52 / 26.11.2024
5

АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди

АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди
Фото: Reuters
Махсус прокурор Жек Смит суддан АҚШнинг ғалаба қозонган президенти Доналд Трампга қарши ишни тугатишни сўради. Бу ҳақда унинг ўзи 25 ноябр, душанба куни маълум қилди.

Судя Таня Чуткан номига берган баёнотида Смит АҚШ Конституцияси судланувчининг инаугурациясидан олдин ишни тугатишни талаб қилишини тушунтирди. Ўша куниёқ Чуткан ишни расман тўхтатди.

Сайлов кампанияси вақтида Доналд Трамп Оқ уйга қайтиши биланоқ Жек Смитни ишдан бўшатишини айтди.

АҚШда Доналд Трампга қарши жиноий ва фуқаролик ишлари

Умуман олганда, Доналд Трамп АҚШда тўртта жиноий иш бўйича айбланган. 25 ноябр куни иккита федерал иш ёпилди: улар сиёсатчининг 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уриниши ва махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаш билан боғлиқ.

Доналд Трампга қарши яна иккита иш штат даражасида қўзғатилди: Ню-Йорк ва Жоржияда. Биринчисида, собиқ президент бизнес ҳужжатларини қалбакилаштиришда айбланмоқда. Ҳакамлар ҳайъати уни айбдор деб топди, шундан сўнг у қарор устидан шикоят қилди ва судя ишни тўхтатди.

Иккинчи ҳолатда Трамп 2020 йилда амалдаги президент Жо Байденга мағлуб бўлган Жоржиядаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказишга уринганликда айбланмоқда.

Бундан ташқари, Доналд Трампга нисбатан иккита фуқаролик иши қўзғатилган. Улар 1990-йиллар охирида собиқ журналист Жин Кэроллга нисбатан жинсий зўравонлиги ва кейинчалик унга туҳмат қилиш билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди