Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп барча Мексика ва Канада товарларига 25 фоизлик, Хитойникига эса 10 фоизлик бож жорий этишини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Сиёсатчи бундай қарор ноқонуний мигрантлар оқими ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқлигини таъкидлади.
"20 январдан бошлаб Мексика ва Канаданинг барча товарларга 25 фоизлик тариф жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолайман. Ушбу тариф гиёҳванд моддалар, айниқса, фентанил ва ноқонуний мигрантлар мамлакатимизга бостириб киришни тўхтатмагунча ўз кучида қолади", деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда гиёҳванд моддалар мамлакатга мисли кўрилмаган миқёсда кириб келмоқда, Мексика ва Канада эса “бу муаммони осонгина ҳал қилиш” ҳуқуқига эга.
Трамп, шунингдек, АҚШга асосан Мексика орқали фентанил олиб келинадиган Хитой учун 10 фоизлик бож жорий этишни режалаштираётганини айтди. У Хитой расмийлари ҳар қандай гиёҳванд моддалар савдогарлари учун ўлим жазосини ваъда қилгани, аммо ваъдаларини бажармаганини эслатди.
Хитой АҚШга фентанил етказиб беришда ёрдам бергани ҳақидаги айбловларини рад этмоқда. Хитойнинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси вакили Лю Пенюй бу даъволар фактлар ва ҳақиқатга мутлақо зид эканини айтган.
Шунингдек, Трамп АҚШдаги ноқонуний муҳожирларга қарши кескин чоралар кўриш режаларини бир неча бор эълон қилган. У қонунни бузаётган муҳожирлардан ҳар бир шаҳар ва қишлоқни “қутқариш”га ваъда бериб, уларни АҚШдан “иложи борича тезроқ чиқаришини” айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Трамп молия вазирлиги раҳбари лавозимига инвестор Скотт Бессент номзодини илгари сурди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди