Фото: BBC
Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида исроиллик раввин ўлдирилишида гумонланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Абу-Дабидаги элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда.
“Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади баёнотда.
Исроиллик раввин ўлдирилиши
Бирлашган Араб Амирликлари махсус хизмати ва хавфсизлик органлари 21 ноябрь куни бедарак йўқолган исроиллик раввин Зви Коганнинг жасадини топди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Зви Коганнинг ўлдирилишини жиноий антисемитик террорчилик ҳаракати деб атади ва унинг ўлимида айбдор бўлган жиноятчилар, албатта, жавобгарликка тортилишини билдирди.
Яҳудий расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берган. 25 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги Зви Коганни ўлдиришда гумонланган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Гумонланувчиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Ҳозирда гумонланувчилар қамоқда сақланмоқда, суд жараёни бошланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи