Фото: Getty Images
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг шахсий маслаҳатчиси Борис Эпштейн администрациядаги лавозимларни эгаллашда ёрдам бериш эвазига пул талаб қилди. Бу ҳақда юридик текширув натижаларига асосланиб, The Washington Post хабар берди.
Хабарга кўра, Эпштейн бўлажак президент администрациясига номзодлардан ойлик гонарар тўлашни сўраган. Сиёсатчи шу тариқа уларнинг манфаатини Трамп олдида ҳимоя қилишини айтган. Эпштейннинг ўзи мазкур айбловни рад этмоқда.
Адвокатлар у кескин танқид қилинган ҳисоботни тайёрлади. Эпштейн ўтиш даври ҳукуматига катта таъсир кўрсатадиган Трампнинг бош юристи ҳисобланади.
Аниқланишича, у молия вазири лавозимига тайинланган Скотт Бессентдан ҳам пул талаб қилган, аммо уриниш натижасиз якунланган. Юридик текширув ташаббуси Трампнинг ўзидан чиққан. У Эпштейннинг бўлажак номзодларга қўяётган талаблари ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг, буни буюрган.
Шунингдек, ҳужжатда Эпштейннинг Трамп билан ишлашини ва яқин ҳамкорлигини тўхтатиш тавсия этилган. Акс ҳолда, сайланган президент ўз ёрдамчисига қарши жиноий айбловлар билан боғлиқ кераксиз можарога аралашиб қолиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Гвардиола ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаганди
Тахтни ташлаб қочган банги...
Зеленский: Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади
ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга жиддий қизиқиш билдирмоқда