Коллаж: “Дарё”
Украина мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилигидаги делегация ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилиш учун Жанубий Кореяга боришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, Киев сўрайдиган ҳарбий ёрдам рўйхатида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва артиллерия қуроллари бор. Украина расмийлари шу кунга қадар ёрдамнинг ноҳарбий йўллари билан чекланиб келган Жанубий Корея ўз позициясини қайта кўриб чиқишидан умидвор.
Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл унинг мамлакати Шимолий Кореянинг Украина урушидаги иштироки даражасига қараб, Киевни қурол-яроғ билан таъминлаш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтганди. Бироқ кузатувчилар фикрича, Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабаси Сеулнинг бу борадаги позициясига таъсир қилиши мумкин.
Мутахассислар Сеул қарори ҳам ички, ҳам ташқи омилларга, жумладан, Москва босими ва мухолифатнинг қаршилигига боғлиқ эканини айтмоқда. Айрим мухолифат қонунчилари, агар ҳукумат Украинага ҳарбий ёрдам юборишга қарор қилса, Жанубий Корея мудофаа вазирига қарши импичмент билан таҳдид қилган.
Москва, ўз навбатида, Сеулни бундай ҳаракатлардан огоҳлантириб, мазкур қадам икки томонлама муносабатларни “тўлиқ издан чиқаришини” таъкидлаган. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкога кўра, Сеул “узоқ муддатли миллий манфаатларга путур етказадиган ҳаракатлардан” қочиши керак.
Ўз навбатида, Россий ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ортиб боряпти. Хусусан, икки давлат кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилган. Бу томонлардан бири қуролли ҳужумга учраса ва шу тариқа уруш ҳолатида қолса, бир давлат бошқа давлатга “ўз ихтиёридаги барча воситалар билан” ҳарбий ва бошқа ёрдам кўрсатишини назарда тутади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси пора талаб қилди