Bank of China собиқ раҳбари Лю Лянже
Фото: Репорт.аз
Дунёнинг энг йирик банкларидан бири — Bank of China собиқ бошқаруви раиси ва партия қўмитаси котиби Лю Лянже порахўрликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси маълум қилди.
“Сзинан шаҳри оралиқ халқ суди собиқ партия қўмитаси котиби ва Bank of China бошқаруви раиси Лю Лянжени пора олганликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилди. Жазонинг ижро этилиши икки йил муддатга тўхтатиб турилади. Шунингдек, Лю Лянже барча сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилинади ҳамда унинг барча шахсий мулклари мусодара этилади”, дейилади хабарда.
Bank of China мамлакатдаги энг қадимги банк бўлиб, Хитойнинг “Катта тўртлик” банкларидан бири ҳисобланади. Bank of China 1942 йилгача пул эмиссиясида иштирок этган мамлакат банкларидан бири эди. Ҳозирги вақтда мамлакат марказий банки ролини Хитой Халқ банки бажаради.
Аввалроқ Шимолий Кореяда оқ рангдаги тўй либоси кийганлар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак таққанлар қатл этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Фото: ChatGPT сунъий интеллект ёрдамида яратилган расм
“Эндиликда оқ рангдаги тўй либослари, кўк жинси шимлар кийганлик ёки қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак таққанлик учун қаттиқ жазо қўлланади”, дея Yonhap агентлиги хабар берган.
Нашрга кўра, янгиланган кодекслар доирасида ўлим жазоси назарда тутилган янги жиноятлар, жумладан, давлатга қарши ташвиқот, шунингдек, қуролни ноқонуний ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш кабилар ҳам қўшилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?