21:05 / 26.11.2024
4

Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди

Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
Фото: РИА Новости
Украина Қуролли кучлари таркибида Россия чегарасини ноқнуний кесиб ўтганлик ва Курск областидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда айбланаётган Буюк Британия фуқароси Жеймс Скотт Рис Андерсон суд томонидан ҳибсга олинди.

Курск суди маҳкамаси 25 ноябр куни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Андерсонни Тергов қўмитасининг Бош ҳарбий тергов бошқармаси ҳибсга олишни сўраган.

Суд матбуот хизмати баёнотида Андерсонга қандай айбловлар қўйилгани кўрсатилмаган, бироқ у «муайян жамоат учун хавфли бўлган ўта оғир жиноятларни» содир этганликда гумонланувчи деб аталган. Суднинг веб-сайтида 25 ноябр куни ўтказилган маҳкама ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Россия матбуоти 25 ноябр куни рус қўшинлари Андерсонни қўлга олгани ҳақида хабар берди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолардан бирида у 2019-2023 йилларда Британия армиясида оддий аскар бўлиб хизмат қилгани ва хизматдан бўшатилганидан кейин, телевизорда уруш ҳақидаги репортажни кўргач, Украина Қуролли кучлари таркибида хорижий легионга қўшилганини инглиз тилида айтади.

22 ёшли Андерсоннинг отаси Daily Mail нашрига ўғлининг қийноққа солинишидан қўрқишини айтди. Унга кўра, оила Андерсондан Украинага бормасликни сўраган. Украина армиясида, Андерсоннинг отасининг сўзларига кўра, у алоқачи бўлган.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми бу ҳодисадан хабардор эканини ва ҳукумат ўз фуқаросини қўллаб-қувватлаш учун «қўлидан келган барча ишни» қилишини айтди.

The Guardian нашрининг қайд этишича, Андерсоннинг иши Ғарб аскарининг Россия ҳудудида асирга олингани ҳақидаги илк маълум ҳолат бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди