23:54 / 26.11.2024
4

Рубл нега қадрсизланиб кетмоқда?

Рубл нега қадрсизланиб кетмоқда?
Рубл курсининг пасайиши Россия Марказий банки томонидан асосий ставканинг ошиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Давлат Думасининг Иқтисодий сиёсат қўмитаси раиси ўринбосари Михаил Делягин Lenta.ru билан суҳбатда маълум қилди.

Делягиннинг сўзларига кўра, «бу Россия банкининг сиёсати билан боғлиқ». Унинг таъкидлашича, сунъий равишда яратилган пул очлиги фонида асосий ставканинг кўтарилиши нафақат нарх ўсишининг тезлашишига, балки рублнинг қадрсизланишига ҳам олиб келади. Депутат шундай ҳолатлар 2014 йил ва ўтган йилнинг иккинчи ярмида кузатилганини алоҳида таъкидлади.

Делягин, шунингдек, асосий ставканинг кўтарилиши иқтисодий ривожланишни секинлаштиришига эътибор қаратди. Бу эса, ўз навбатида, инвестиция лойиҳаларини рентабелликка олиб келади ва тадбиркорлар улардан воз кеча бошлайди. Унинг қўшимча қилишича, бизнес томонидан тўпланган пулни қаергадир сармоя қилиш керак. Ҳозирги шароитда оммавий инвестицияларнинг ягона йўналиши валюта бозори бўлиб, бу валютага бўлган талабнинг ошишига ва натижада рубл курсининг пасайишига олиб келади.

Ўз навбатида, иқтисодчи Евгений Коган рублнинг заифлашиши сабабларидан бири нефт нархининг пасайиши, унинг дунёда ортиқча таклифи ва Хитойдан талабнинг заифлиги билан боғлиқлигини айтди. У, шунингдек, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Америка нефт компанияларига имтиёзлар беришга ваъда берганини эслади.

26 ноябрь куни Москва биржасида доллар курси 105 рублдан ошди. АҚШ валютаси 2022 йилдан бери биринчи марта бу қийматда савдо қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рубл нега қадрсизланиб кетмоқда?