06:30 / 27.11.2024
1

G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради

G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Фото: БМТ веб-сайти
“Еттилик гуруҳи” (G7 — Group оф seven) давлатлари Афғонистонга халқаро ҳамжамиятга қайта интеграциялашувида ёрдам беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда G7 ТИВ раҳбарларининг Италиядаги жорий учрашувига тайёрланган баёнотида айтилади.

Мамлакатдаги оғир ва кучайиб бораётган гуманитар инқирозни ҳал қилиш учун ёрдам кўрсатишда давом этамиз. Биз Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашга содиқ қоламиз. Ўзи ва қўшнилари билан ҳамжиҳатликда яшайдиган, халқаро ҳамжамиятга тўлиқ интеграциялашган ва халқаро мажбуриятларни бажарадиган Афғонистонни яратиш мақсадига фақатгина БМТнинг мустақил баҳолашига мувофиқ афғон аёлларининг тўлиқ, тенг, хавфсиз ва мазмунли иштирокини таъминлайдиган мамлакат келажагига оид инклюзив ва вакиллик сиёсий жараён орқали эришиш мумкин”, дейилади хабарда.

G7 Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатининг сиёсатини танқид қилди. “Толибон” Афғонистонда 2021 йил ёзи охирида ҳокимиятга келган эди. У дастлаб аёлларга нисбатан шафқатсиз қоидалар ва чекловларни тиклаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Кобулда аёллар 2023 йил 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан намойиш ўтказмоқда
Фото: Getty Images

“Толибон” бир қатор фаолияти учун ҳамон БМТ санкциялари остида қолмоқда ва дунёнинг аксарият давлатлари уларнинг Афғонистондаги кучини тан олмаган. Европа давлатлари мамлакатдаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирган ҳолда ҳаракат билан алоқаларни эҳтиёткорлик билан сақлаб қолмоқда.

Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган айрим тақиқлар қуйидагилар:
- афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши;
- эркакларга аёллар учун кийим тикиш;
- аёлларнинг эркак шифокорларга бориши;
- аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши;
- аёлларнинг истироҳат боғига ташриф буюриши;
- оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши;
- аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш;
- аёлларнинг сотувчилари билан савдолашиши тақиқланган.

Фото: AP Photo

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради