Фото: “Известия”
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Барбок 2024 йил охиригача яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизими Украинага топширилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украинада можаро бошланган 2022 йил февралидан бери Германия Киевга 37 миллиард евродан ортиқ молиявий ёрдам ажратган. Бербок бу ҳаракат Украинани ҳимоя қилишдан ташқари, Германия хавфсизлигини ҳам таъминлаш ва Европада тинчликни сақлаш учун амалга оширилганини таъкидлади.
Германия Украинага АҚШдан кейин иккинчи йирик қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Бироқ Олаф Шольц узоқ масофага учувчи Taurus қанотли ракеталарини Украина Қуролли кучларига топширишдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, Германия можаро кескинлашишини истамайди. У, шунингдек, Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш учун Германия қуролларидан фойдаланишига ҳам қарши бўлмоқда.
21 ноябрь куни Владимир Путин россиялик ҳарбийлар Украинанинг “Южмаш” мудофаа корхонасига энг сўнгги “Орешник” ўрта масофали ракета мажмуаси билан ҳужум қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзига қарши қурол қўллаётган мамлакатлар объектларига зарба бериш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди.
Европарламент раиси Роберта Мецола Россиянинг Украинага ҳужумлари кучайиб бораётгани фонида Германиянинг TAURUS қанотли ракеталарини Украинага тез етказиб беришга чақирганди.
Фото: AP
Мецола украиналик аскарларга зудлик билан ёрдам кераклигини таъкидлаган.
“Украниа президенти Владимир Зеленский мамлакат Ғарбнинг қайсидир давлатида сайловлар ўтказилаётгани учун ҳарбий ёрдамни узоқ вақт кута олмаслигини, Украинада ҳар куни одамлар ҳалок бўлаётганини таъкидлади. Унинг гаплари тўғри”, деди у.
Европарламент раиси “Россия урушни авж олдираётгани, ракета ҳужумларини кучайтираётгани, бу эса кўплаб тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келаётгани”дан хавотир билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Супергол урган Файзулллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди