Коллаж: “Дарё”
Исроил армияси ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режими маҳаллий вақт билан соат 04:00 да (Тошкент вақти билан 7:00) кучга кирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Томонлар ўртасидаги жанг ярим тунгача давом этди. Исроил Байрутнинг жанубий чеккалари аҳолисини эвакуация қилишга чақирди, шундан сўнг камида еттита кучли зарба берди. Яҳудий давлати ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливандаги фаолиятига ҳомийлик қилувчи молия-кредит ассоциацияси офислари жойлашган биноларга қарата амалга оширилганини билдирди. “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ҳам Тель-Авивдаги ҳарбий объектларга дронлар учирди.
Сулҳ мазмуни
Сулҳ Ливандаги БМТ муваққат кучлари кўмагида Ливан армиясининг жанубий чегара бўйлаб участкаларни босқичма-босқич назорат қилишни назарда тутади. Ўз навбатида, Исроил икки ой ичида Ливандан ўз ҳарбийларини олиб чиқиши шарт. “Ҳизбуллоҳ” БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясига мувофиқ Ливаннинг жанубидаги иштирокини тўхтатиб, Литани дарёсининг шимолидан чекиниши керак бўлади.
26 ноябрь куни Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси бош вазир Биньямин Нетаньяху томонидан тузилган “Ҳизбуллоҳ” билан ўт очишни тўхтатиш режасини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден келишув Вашингтон ташаббуси билан эришилганини айтди.
АҚШ ва Франция келишув тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш учун Исроил ва Ливан билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди, деди Байден ва бошқа номаълум иттифоқчилар ҳам ёрдам беришини қўшимча қилди.
БМТ раҳбари Антониу Гутерришнинг айтишича, БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари — UNIFIL ҳам келишувни амалга оширишга ҳисса қўшади.
Исроил 2024 йилнинг сентябрь ойи охирида Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасини йўқ қилиш бўйича ҳарбий операцияни бошлаганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди