Фото: AFP
Ироқда сўнгги 37 йил ичида биринчи марта аҳоли рўйхатга олинди. Мамлакат аҳолиси сони 45 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Shafaq News хабар берди.
“Ироқ аҳолиси сони, чет элликлар ва қочқинларни ҳам қўшганда, 45 407 495 нафарга етди”, деди мамлакат бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Судоний.
У оилалар сони 7,8 миллиондан ошганини айтди. Аҳоли орасида эркакларнинг улуши кўпроқ экани маълум бўлди. Жумладан, эркаклар сони 22,7 миллион кишини (аҳолининг 50,1 фоизини), аёллар эса 22,6 миллион кишини (аҳолининг 49,8 фоизини) ташкил этмоқда.
Ироқ бош вазири, шунингдек, 15 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатсиз аҳоли улуши 36,1 фоизни, 65 ёшдан ошганлар улуши эса аҳолининг 3,7 фоизини ташкил этишини айтди.
Ироқда аҳоли рўйхатга олиш 20-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Аслида, аҳолини рўйхатга олиш ҳар 10 йилда бир марта ўтказилиши керак эди. Бироқ 2003 йилда “АҚШ мамлакатга кириб келганидан кейинги зўравонлик ҳодисалари туфайли” уни ташкил этиш имкони бўлмаган.
АҚШ 2021 йил 9 декабрда Ироқдаги жанговар миссиясини якунлади ва мамлакатда Ироқ хавфсизлик кучларига мураббий ва маслаҳатчи сифатида хизмат қилиш учун 2500 аскар қолдирди. Қўшинларни олиб чиқиб кетишни 12 ой ичида, бироқ 2025 йилнинг сентябридан кечиктирмай якунлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи