Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Пентагон захираларини тўлдириш ва Украинага ёрдам бериш учун Конгрессдан қўшимча 24 миллиард доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Сиёсатчининг мурожаати декабрь ойида кўриб чиқилиши мумкин. Нашр Оқ уй бюджет бошқармаси ҳужжати билан танишиб чиққан.
Байден қонунчилардан Украинага қўшимча 24 миллиард доллар ёрдам ажратишни ва Россияга қарши кураш учун жўнатилган Америка қурол-аслаҳаларини янгилашни кўзда тутган узоқ муддатли сўровни яширин тарзда тақдим этди, дейилади хабарда.
Ҳужжат ҳукумат молиялаштиришининг янги қисмига қўшимча сифатида киритилган, у эҳтимол келгуси ойда қабул қилинади.
Сўровнинг учдан икки қисми Пентагон захираларини тўлдиришга йўналтирилган. Бироқ, ҳужжатда бу мол-мулк кейинчалик Украинага ўтказиладими ёки йўқми аниқ кўрсатилмаган, гарчи АҚШ томонидан етказиб берилган жиҳозларнинг сезиларли қисми шундай қилинган бўлса-да. Саккиз миллиард долларни эса “Украинани қўллаб-қувватлаш ташаббуси” деб номланувчи дастурга йўналтириш режалаштирилмоқда. Америкалик миллиардер Илон Маск аллақачон Байденнинг мурожаатига муносабат билдириб, уни “яхши эмас” дея изоҳлаган.
АҚШнинг Киевга ёрдами икки асосий йўл билан амалга оширилади: Пентагон омборларидан ҳарбий мол-мулкни жўнатувчи PDА ташаббуси, янги ускуналарни сотиб олишни назарда тутувчи USAI.
Ҳозирги маъмурият Байденнинг муддати тугагунга қадар — 2025 йил 20 январгача — Украинага келишилган барча маблағларни ажратиш ниятида эканини бир неча бор эълон қилган. Мазкур сумма тахминан 9 миллиард долларга етади.
АҚШ ҳарбий ёрдамига Россиянинг позицияси
Россия Украинага қурол-яроғ етказиб беришни муаммони ҳал этишга тўсқинлик қилиши, НАТО давлатларини тўғридан-тўғри можарога жалб этиши ва “олов билан ўйнашиш” деб ҳисоблайди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол-яроғ ташиётган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО нафақат қурол етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа давлатлар ҳудудида кадрлар тайёрлаш орқали ҳам можарода бевосита иштирок этмоқда. Кремль эса Ғарбнинг Украинани қурол билан таъминлаши салбий оқибатларга олиб келишини билдирган.
Россия таҳдидли баёнотларига қарамай, ўзи ҳам Шимолий Корея ҳарбийларини урушга жалб қилмоқда, жанг майдонида Эроннинг Shahed дронларидан фойдаланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди