Хитой мудофаа вазири Дун Сзюн
Фото: Репорт.аз
2023 йил декабрида Хитой мудофаа вазири лавозимига тайинланган Дун Сзюн мамлакат армиясидаги порахўрлик иши бўйича тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Тhе Financial Times нашри манбаларга таяниб ёзди.
Унга кўра, Хитой етакчиси Си Цзиньпин армия раҳбариятига нисбатан бир қатор текширувларни бошлаган ва Дун Сзюн исми-шарифи гумонланувчилар орасида бор.
Мудофаа вазирига айнан қандай коррупция айбловлари қўйилгани ҳозирча номаълум. Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Дун Сзюн коррупцияда айбланаётган Хитой мудофаа вазирларининг қаторасига учинчиси. Сзюн бу лавозимда бор-йўғи етти ой ишлаб, кейин истеъфога чиқарилган генерал Ли Шангфу ўрнини эгаллаганди.
Ли Шангфу ҳам коррупция иши бўйича тергов қилинаётгани ҳақида хабар берилган.
Банк оф Чина собиқ раҳбари Лю Лянже
Фото: Репорт.аз
Кеча 26 ноябрь куни Bank of Chinа собиқ бошқаруви раиси ва партия қўмитаси котиби Лю Лянже порахўрликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилингани маълум бўлганди.
Жазонинг ижро этилиши икки йил муддатга тўхтатиб турилади. Шунингдек, Лю Лянже барча сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилинади ҳамда унинг барча шахсий мулклари мусодара этилади”, дейилади Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси хабарида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Декабрнинг биринчи санасида қор ёғиши кутилмоқда
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди