Фото: AFP
Европа мамлакатлари сўнгги йиллардаги энг совуқ қишни бошдан кечириши кутилмоқда, деб ёзади Bloomberg. Совуқ об-ҳаво туфайли газ ва электр энергияси нархи ошиши мумкин, дея тахмин қилди агентлик.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Европа мамлакатларида қишда ҳарорат меъёридан паст бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли, иситиш тизимига бўлган эҳтиёж Украинада можаро бошланганидан бери энг юқори даражага етади, дейилади материалда.
2024 йил охирида транзит келишуви тугаши билан Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши ҳам муаммолардан бири бўлиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, Россия ва Украина ўртасидаги жанговар ҳаракатларнинг кучайиши Европа учун ҳам энергетик хавфларни оширади.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, газ заҳираларининг тез камайиб бораётгани ва Россия томонидан газ етказиб берилишнинг қисқариши кутилаётгани янги энергия инқирозини келтириб чиқариши мумкин.
Reuters манбасининг айтишича, Газпромнинг 2025 йилга мўлжалланган ички режасига кўра, корпорация Украина орқали транзит йўли билан Европага газ етказиб беришни режалаштирмаган. Бироқ агентлик суҳбатдошининг айтишича, бу режа ҳали юқори раҳбарият томонидан тасдиқланмаган.
Аввалроқ Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Украинани оғир қиш кутаётганини айтиб ўтганди.
“Биз Украинани ўзини ҳимоя қилиш учун етарли ресурслар билан таъминлай олмадик. Қиш украиналиклар учун жуда оғир бўлади, электр таъминотида катта узилишлар бўлади. Шунингдек, Украинага, ўқ-дориларни вақтида етказиш бўйича етарлича ёрдам бера олмадик”, деган Боррел.
Шунингдек, НАТО бош котиби Марк Рютте яқинлашаётган қиш украиналиклар учун “энг қаттиғи” бўлиши кутилаётганини таъкидлаган.
“Биз биргаликда Украинанинг жанговар қобилиятини сақлаб қолишдан кўра кўпроқ натижага эришишимиз керак. Украиналиклар 2022 йилдан бери энг қаттиқ бўлиши кутилаётган қишга тайёрланар экан, уларни доимий қўллаб-қувватлашда давом этишимиз зарурати ҳақида муҳокама қиламиз. Танлаган йўналишимизда узоқ муддат содиқ қолишимизни тасдиқлашимиз керак”, деган НАТО бош котиби. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Қотиллик учун 13 йил қамалган айбсиз немис 750 минг евро товон пули талаб қилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда