Фото: EPA/Vostock-photo
Россия Марказий банки 28 ноябрдан 2024 йил охирига қадар ички валюта бозорида чет эл валютаси харидини тўхтатади.
Регулятор пресс-релизида айтилишича, ушбу қарор «молиявий бозорларнинг ўзгарувчанлигини камайтириш мақсадида» қабул қилинган. Шу билан бирга, РФ Марказий банки Миллий фаровонлик жамғармаси маблағларини тўлдириш ва улардан фойдаланиш доирасида чет эл валютасини сотиш бўйича операцияларни давом эттиради.
Ички валюта бозорида фаолиятни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор регулятор томонидан «молия бозорларидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда» қабул қилинади. «Кечиктирилган харидлар 2025 йил давомида амалга оширилади», — дейилади банк хабарида.
Рубл курси 2024 йил августдан бошлаб сезиларли даражада кучсизлана бошлади. 27 ноябр куни у доллар ва еврога нисбатан 9 фоизга арзонлашди. Forex биржадан ташқари валюта бозорида евро курси 120 рублдан, доллар курси эса 114 рублдан ошди — бу 2022 йилнинг мартидан биринчи марта кузатилмоқда. РФ Марказий банки пресс-релизи эълон қилинганидан кейин рубл нисбатан мустаҳкамланишни бошлаган.
Марказий банк томонидан ўрнатилган евронинг расмий курси 113 рублни, доллар курси эса 108 рублни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
Машҳур косметолог Криштиану Роналдуни судга берди
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Британияда давлат идоралари ўз ходимларига мамлакат бўйлаб парвозларни тақиқлашни бошлади
Нетаньяху Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"