Фото: РИА Новости
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида Украинага Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудига зарба йўллашга рухсат берилганидан сўнг, НАТО Россия билан урушга кирганини айтди.
Россия Федерациясига ATACMS ва Storm Shadow ракеталарининг ҳужумлари можаронинг кескинлашувига олиб келди. Журналист Медведевдан Россиянинг Польша ва Руминиядаги НАТО ҳарбий базаларига зарба бериш эҳтимоли ҳақида сўради. У воқеаларнинг бундай ривожланишини истисно қилмади.
“Аниқ ҳарбий объектларга келсак, ҳар қандай давлатдаги базалар нишонга айланиши мумкин. Айни дамда, агар можаро кескинлашув сценарийси бўйича ривожланса, ҳеч нарсани истисно этиб бўлмайди. Чунки НАТОга аъзо давлатлар бу можарода тўлиқ иштирок этмоқда”, — деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Россия Мудофаа вазирлиги 19 ноябрь куни Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Американинг ATACMS ракеталаридан фойдалангани ҳақида хабар берди. Икки кундан кейин рус армияси Украинанинг “Южмаш” заводига ўрта масофага мўлжалланган “Орешник” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди. Мазкур ҳужум ортидан Владимир Путин махсус мурожаат билан чиқиб, вазият бўйича Россиянинг позициясини айтиб ўтди.
Фото: Reuters
“Россия қуролли кучлари 21 ноябрь куни Украина ҳарбий-саноат мажмуаси объектларидан бирига ҳужум уюштирди. Россиянинг энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири ҳам жанговар шароитларда синовдан ўтказилди. Ушбу ҳолатда, ядровий бўлмаган гипертовушли жиҳозланган баллистик ракетадан фойдаланилди”, дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, синовлар муваффақиятли ўтган, армия кўзланган мақсадга эришган: “Днепропетровскда Совет иттифоқи давридан бери энг йирик ва машҳур саноат мажмуаларидан бири бўлган, бугунги кунда ракета технологиялари ва бошқа қуроллар ишлаб чиқарадиган Южмаш заводи зарар кўрган”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти