Фото: Ириш Стар
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг турмуш ўртоғи Ди Девлин ижтимоий тармоқларда Никита Ни Лаимхинга мурожаат қилди.
Айнан у Конор томонидан зўравонликка учраган эди. Ирландиялик спортчи ўз айбига иқрор бўлган. Дублин суди Макгрегор жабрланувчига 250 минг евро тўлаши керак деган қарорга келди.
“Тасаввур қилинг-а, бу аёлнинг йигити ва фарзанди бор, лекин у бошқа аёлнинг турмуш ўртоғига ўзининг провокацион суратларини юборади, унинг ҳам оиласи ва фарзанди бор. У мени билишини даъво қилмоқда, лекин шуни билган ҳолда ҳам шанбадан душанба тонгига қадар қайта-қайта хабарлар ва ўзининг расмларини юборишда давом этарди. Бу қандай аёл ўзи?!
Ўғилларим ҳам дунёда сиз каби аёллар борлиги ҳақида огоҳлантирилади”, деб ёзди Ди Девлин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Макгрегор судда улар орасидаги алоқани инкор этмаган, бироқ ҳаммаси ўзаро розилик асосида эканини таъкидлаган. Суд жараёнида ўша куни у гиёҳванд моддалар истеъмол қилганини ҳам тан олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади