Фото: FAZ
Россия яқин йилларда НАТО мамлакатларига ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Германия разведка хизмати раҳбари Бруно Калга таяниб, Zeit нашри ёзмоқда.
Разведка раҳбарига кўра, Россия армияси ўн йиллик охиригача шахсий таркиб ва техник таъминот нуқтайи назаридан НАТО мамлакатларига ҳужум қилишга тайёр бўлади. Бу ҳужум чекланган хусусиятга эга бўлиши мумкин.
У Россия Норвегиянинг Шпицберген оролига гўёки ҳудудни тозалаш ёки Болтиқбўйи мамлакатларига рус тилида сўзлашувчи аҳолини ҳимоя қилиш баҳонасида бостириб кириши эҳтимолини келтирди.
Германия разведкаси раҳбари бундай ҳаракатлар Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасида мустаҳкамланган жамоавий хавфсизлик тамойилига путур етказишга қаратилганини тушунтирди. Бу НАТОни заифлаштириш ёки йўқ қилишга уриниш бўлиши мумкин, деди у.
Россия НАТОга ҳужум қилиши мумкинми?
Украина ҳукумати урушда ғалаба қозонган тақдирда, Россия режими Украина билан тўхтаб қолмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Эстония разведкасига кўра, Россия аллақачон янги урушга ҳозирлик кўрмоқда, бу 10 йил ичида содир бўлиши мумкин. НАТО билан тўғридан тўғри тўқнашув истисно қилинмаган.
Бир қатор Ғарб давлатлари ҳам Россия яқин келажакда НАТО ҳудудига бостириб кириши мумкинлигидан хавотирда. Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг сўзларига кўра, Россия 2029 йилгача НАТОга ҳужум қилиши мумкин. Бундан ташқари, НАТО аллақачон Россиянинг эҳтимолий ҳужумига қарши мудофаа режасини ишлаб чиққан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади