17:38 / 28.11.2024
0

АҚШда Microsoft компаниясига қарши йирик тергов бошланди

АҚШда Microsoft компаниясига қарши йирик тергов бошланди
Фото: Bloomberg
АҚШ Федерал савдо комиссияси (FТC) Microsoft корпорациясига нисбатан монополияга қарши кенг кўламли текширув бошлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Текширув компания фаолиятининг турли жиҳатларига, жумладан, булутли хизматлар, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳасидаги ишланмаларга тегишли. FТC киберхавфсизлик билан боғлиқ ҳодисалардан кейин Microsoftъни диққат билан кузатмоқда.

Компания давлатнинг йирик пудратчиси бўлиб, кўплаб АҚШ идораларига, жумладан, Пентагонга миллиардлаб долларлик дастурий таъминот ва хизматларни тақдим этади.

Microsoftъга юборилган мактубда FТC терговга ёрдам берадиган маълумотларни тақдим этишни талаб қилди, дейди манба.
Microsoft — Американинг энг йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси. У 1975 йилда Вашингтон штатида ташкил этилган. Компаниянинг энг машҳур маҳсулотларига Windows оиласи операцион тизимлари, Microsoft Office дастурлар тўплами, дастурий таъминот ва видео ўйинлар ишлаб чиқиш учун воситалар (Visual Studio), турли хил тизим утилиталар, шунингдек, бизнес ва интернет иловалар киради. Microsoft маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида сотилади, дастурлари эса 45 тилга таржима қилинган.

27 ноябрдаги маълумотларга кўра, Microsoft акциялари бир ойлик даврий савдолар натижасида -1,17 фоизга қадрсизланиб, 422,99 долларга баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Microsoft компаниясига қарши йирик тергов бошланди